Юридик маслаҳатхона — адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этиладиган ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган адвокатлик тузилмаси.
Юридик маслаҳатхона тегишли ҳудудда юридик ёрдамга бўлган эҳтиёжларни қаноатлантириш учун адвокатлик тузилмаларининг сони етарли бўлмаган ҳолларда Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилади.
Тегишли ҳудудлардаги юридик ёрдамга бўлган эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланадиган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Юридик маслаҳатхонанинг моддий-техника таъминоти тартиби ва шартлари, юридик маслаҳатхоналарга ишлаш учун юборилган адвокатлар учун хизмат хоналари ва зарурат бўлганда, турар жойлар ажратиш билан боғлиқ масалалар Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан туман, шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ҳал қилинади.
Юридик маслаҳатхона Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланадиган низомга асосан иш олиб боради.
lex.uz’dagi asl matn«Advokatura to'g'risida»gi qonun
4⁴-modda. Юридик маслаҳатхона
(4¹—4⁴-моддалар Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.